Зидан учинчи марта "Реал"ни бошқариши мумкин

  • 10 июль, 2023, 15:46
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

2023/2024 йилги мавсум якунида Карло Анчелотти "Реал" Мадридни тарк этади ва Бразилия терма жамоасини бошқаришга киришади.

Мадрид клуби секин-аста жамоага янги бошқарувчи излаш устида ишламоқда. "Daily Mail" нашри хабарига кўра, "қаймоқранглилар" рўйхатида аллақачон "Реал"ни икки марта бошқарган Зинедин Зидан ҳам бор.

Зидан қўл остида "қироллик клуби" кўплаб совринларни қўлга киритган, жумладан, икки марта Ла Лига ва учта Чемпионлар Лигаси.

Манбанинг таъкидлашича, номзодлар рўйхатида Хаби Алонсо, Алваро Арбелоа ва Рауль ҳам бор. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!