Зидан яна "Реал"га қайтиши мумкин, аммо...
"Реал"нинг собиқ бош мураббийи, айни дамда ишсиз ҳисобланган Зинедин Зидан яна "қироллик клуби"ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, 50 ёшли франциялик мутахассисни Мадридга қайтариш учун клуб президенти Флорентино Перес бироз ён бериши керак бўлади. Шунингдек, Зидан “Ювентус”, “Марсель” ва Франция терма жамоасида ишлашга тайёрлиги ҳам қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Зидан 2016 йилдан 2018 йилгача ва 2019 йилдан 2021 йилгача "Реал"ни бошқарган. Франциялик мураббий қўл остида "қаймоқранглилар" уч марта Чемпионлар лигасида зафар қучган ва икки марта Испания чемпиони бўлган.
Фикрлар