Зидан ёзда "Реал"ни тарк этиши аниқ. Унинг кейинги манзили ҳам маълум
«Реал» клуби дарвозабони Лука Зидан ёзда жамоани тарк этади. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Манбанинг ёзишича, 21 ёшлик посбон айни пайтда Сантандернинг «Расинг» клубида ижара асосида фаолият юритмоқда.
Зиданнинг "қироллик клуби" билан тузган шартномаси шу йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланганди. Бироқ дарвозабон клуб билан шартномасини узайтиришни истамади. У карьерасини Францияда давом эттиришни хоҳлайди.
Фикрлар