Зидан "Ювентус"ни бошқариши мумкин
Туриннинг "Ювентус" клуби "Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданни жамоа бошқарувига олиб келиш фикридан воз кечганича йўқ.
Франциянинг Le10sport.com нашри хабарига кўра, туринликлар бир муддат олдин мадридликлар устози билан учрашиб, унга янги мавсумдан Турин клубини бошқаришни таклиф қилишди. Манбада таъкидланишича, томонлар ўртасида биргина учрашув бўлган ва иш музокараларгача етиб келганича йўқ.
Маълумот ўрнида, Зиданнинг "қаймоқрангликлар" билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзида якунига етади.
Фикрлар