Зиеш учун курашаётган "Тоттенхэм"га жиддий рақобатчи пайдо бўлди

Kicker нашри хабар беришича, "Аякс" ярим ҳимоячиси Хаким Зиеш фаолиятини Германиянинг "Бавария" клубида давом эттириши мумкин.

Мюнхенликларнинг скаутлари Зиеш иштирокидаги учрашувларни кузатиб боришмоқда. Клуб 26 ёшли хавбекни сотиб олиш борасида бир қарорга келиб бўлган. Мавсум якунига етганидан сўнг "Бавария" Зиеш борасида расмий таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, Зиешга "Милан" ва "Тоттенхэм" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Улар қаторида "Тоттенхэм" асосий даъвогар сифатида кўрсатилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!