Зиешни Ла Лигада кутишмоқда

"Челси" ҳужумчиси Хаким Зиеш фаолиятини "Атлетико"да давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда испан нашрлари.

27 ёшли марокашлик Лондон клубига мослашиш жараёни қийин кечмоқда. Шунингдек, янги бош мураббий Томас Тухель ҳам уни ўзининг кейинги режаларига киритиши сўроқ остида турибди. Хабар қилинишича, агар "Атлетико" ёзда бир қанча футболчиларни сотиб юборадиган бўлса, унда клуб лондонликлар учун келишув тайёрлаб қўяди.

"Челси"га 40 миллион евро эвазига "Аякс"дан кўчиб ўтган Зиеш ортда қолган давр мобайнида барча турнирларда 22 та ўйинда 2 та гол киритиб, 4 та голли узатма берди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар