Зинедин Зидан:

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан чемпионлар лигаси "Галатасарой" (1:0)га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди

"Биз жуда яхши ҳимояландик ва ўз навбатида яхши ҳужумлар ҳам ташкил этдик. Биздан ўйинни яхши ўтказиш талаб қилинган эди ва биз буни уддасидан чиқдик", - дея айтиб ўтди Зидан.