Зинедин Зидан “Реал”ни тарк этишга тайёр
“Реал” бош мураббий Зинедин Зидан яқин келажакда Франция терма жамоасини бошқариш учун “Қироллик клуби”ни тарк этишга тайёр эканини билдирди.
- Мақсадларимиз ҳеч қачон ўзгармайди. Яъни, доим ғалабага интилиш. Ла Лигада зафар қучган куним, профессионал ҳаётимдаги энг ёрқин лаҳза бўлди. Бунга қийналиб эришдик.
Яқинда терма жамоани қабул қилиб олишим ҳам мумкин. Мен буни анчадан буён ўйлаб юраман. Ҳар кимнинг ўз тарихи бор. Менининг тарихим Франция терма жамоасида сўнгги учрашувни ўтказгунимча ажойиб давом этган. Агар бир кун келиб, термани қабул қилиб олишим керак бўлса, шундай қиламан, - деди Зинедин Зидан.
Зидан футболчилик фаолияти давомида Франция терма жамоаси сафида 108 та учрашувда 31 та гол урган. 1998 йили жаҳон чемпионлигига сазовор бўлган.
Фикрлар