Зоминда мини-футбол бўйича туман очиқ чемпоинати ўтказилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда футболни оммавийлаштириш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида бир қатор чора-тадирлар амалга оширилиб, турли мусобақалар ташкил қилиняпти. 

Жумладан, Жиззах вилоятининг Зомин туманида 2005-2006, 2007-2009 йилларда туғилган  ўсмирлар  ўртасида мини-футбол бўйича туман очиқ биринчилиги ўтказилди. Мусобақалар Зомин тумани БЎСМ  спорт залида бўлиб ўтди. 

Мусобақада вилоятимизнинг барча туманларидан ташриф буюрган жамоалар иштирок этдилар. Ўйин тартиби олимпия тизимида ўтказилди. Мусобақада фахрли ўринни эгаллаган жамоалар Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!