«Ҳоким Кубоги-2017». «Андижон» сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 

Бугун "Қўқон-1912" клубининг асосий таркиб жамоаси “Ҳокими Кубоги-2017”даги иштирокини бошлади. Жамоа вакиллари мусобақадаги биринчи ўйини “Андижон” жамоасига қарши бўлиб ўтди. 

1-турда "Машъал" жамоасини мағлуб этган андижонликлар бу сафар бироз тажрибали рақибга дуч келиб қолишди. Бироқ бу баҳсда ҳам улар очко ишлаб олишга муваффақ бўлишди. Ўз дарвозаларидан биринчи бўлиб гол ўтказиб юборган Биринчи лига вакиллари сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолишди.

Дастлаб 62ғдақиқада жаримадан оширилган тўпни Филип Райевац боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди. Учрашувнинг сўнгги дақиқалар ўтиб бораётган бир пайтда "Андижон” клуби аъзоси Жаҳонгир Мақсудов ҳисобни тенглаштирди ва жамоасига бир очкони тақдим этди.

“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”

“Б” гуруҳи

2-тур

“Қўқон-1912-1” – “Андижон” – 1:1 (0:0)

Ҳакамлар: Равшан Кападзе, Сардор Рўзиев, Жаҳонгир Неъматжонов.

Гол: Филип Райевац-63.  – Жаҳонгир Мақсудов – 90.

“Қўқон-1912-1”: 12. Азиз Ашуров, 6. Баҳодир Акрамов (15. Ойбек Рустамов-66), 7. Жамшид Ҳасанов, 8. Акмал Холмуродов, 10. Жавоҳир Сидиқов (19. Шохрух Холматов-66), 11. Носир Отақўзиев (17. Андрей Сидиров-63), 23. Жалил Кимсанов, 24. Филип Райевац (70. Собир Ҳомидов-66), 28. Аваз Маматхўжаев (18. Муҳаммаданас Ҳасанов-55), 29. Суҳроб Бердиев (22. Ориф Мамажонов-66), 31. Дарко Гожкович.

Захира: 13. Никита Рибкин.

“Андижон”:  21. Фаррух Турдиалиев, 44. Дилмурод Маҳмудов, 26. Қаҳрамон Муҳаммаджонов, 33. Акбар Хўжаев (15. Аҳрор Ўктамов-63), 60. Ойбек Нурматов, 18. Фарҳод Бекмуратов, 22. Санжар Асқаралиев (25. Бахтиёр Қосимов-60), 8. Мақсуд Маҳмудов (70. Шукур Жўмабоев-57), 6. Иброҳим Отахонов (34. Аброр Комилов-74), 17. Ғайрат Жўраев (28. Жаҳонгир Мақсудов-60), 32. Алишер Абдувоҳидов (19. Бобур Фарҳодов-70).

Захира: 16. Даврон Жўрақулов.

Назоратчи: Ислом Нурматов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!