Ramzan Kadirov Salohga "Axmat" klubi libosini sovg‘a qildi
Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Кадиров Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга ўзининг “Ахмат” клуби либосини совға қилди.
Таъкидлаш лозимки, мисрликлар ЖЧ-2018да айнан Грозний шаҳридаги қароргоҳда шуғулланишмоқда. Кадиров эса уларнинг базасига тез-тез бориб турибди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Рамзан Кадиров Салоҳга Чеченистоннинг фахрий фуқароси унвонини берган эди.
Fikrlar