Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Халқаро турнирда иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Истанбул шаҳри 34 халқаро "Ахмет Кюмарт Босфор" хотирасига бағишланган турнирга мезбонлик қилади

29 мартдан 5 апрелгача Туркиянинг Истанбул шаҳри 34 халқаро "Ахмет Кюмарт Босфор" хотирасига бағишланган турнирга мезбонлик қилади. Ушбу мусобақада терма жамоамиз аъзолари ҳам рингга кўтарилади.

Таркибимиз билан танишинг:

Эркаклар:
-60 кг. Тилав Супонов
-65 кг. Илҳомжон Эргашев
-70 кг. Қаҳрамонжон Фозилов
-90 кг. Муҳаммадризо Алижонов

Мураббий: Анвар Карабеков
 
Аёллар:
-48 кг. Робияхон Бахтиёрова
-51 кг. Мухлиса Хушвақтова
-54 кг. Узукжамол Юнусова
-57 кг. Раҳима Бекниязова
-60 кг. Ситора Турдибекова
-65 кг. Одинахон Исмоилова
-70 кг. Райҳона Қурбонбоева
-80 кг. Диёрахон Абдуманнобова
-80 кг. Машҳура Солибоева
+80 кг. Собирахон Шохобиддинова

Мураббийлар: Шаҳзода Умарова, Фаррух Жўраев, Баҳодир Нуруддинов.

Мусобақада Валихан Анашев ҳакам сифатида фаолият олиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ