56 йиллик қоида бекор қилинди! УЕФA еврокубоклар тақдирини ўзгартириб юборади!

SPORTS.uz меҳмондаги гол қоидаси бекор қилинганига ўз муносабатини билдиради.

Меҳмондаги гол нечанчи йил ўйлаб топилган?

Бу қоида кучга кирганига ярим асрдан ошди. Пенальтилар сериясидан аввалроқ ўйлаб топилган қоида плей-оффларда 65 йил давомида кучда бўлди. Бунга қадар, ғолиб аниқланмаган ўйинларда учрашув қайтадан ўтказилган. Бунинг учун мусобақа ташкилотчилари зудлик билан нейтрал майдон топиши ва 3-ўйинни ташкил қилиши шарт эди. Ўз уйида 5:0 енгган жамоа меҳмонда 1:0 натижаси билан мағлубиятга учраса ҳам 3-учрашув ўтказилиши адолатдан эмас.

Регламентда "меҳмондаги гол" қоидаси пайдо бўлиши билан танқидчилар "дод-вой"ни бошлаб юборди. "Мантиқсиз", "ғализ" ва бошқа сўзлар билан ўзгаришни қабул қилишни истамаганлар кўп. Кўп ўтмай, режа иш беришни бошлагач, ҳамма жим бўлиб қолди. Мухлислар эса плей-офф регламентидаги янги қоида сабабли футболни янада жозибали спортга айланганини эътироф этди.

gkreogoerkger

Нега энди?

2021/22 йилги мавсумдан бошлаб бу қоида ўз кучини йўқотади. ЕЧЛ, ЕЛ ва КЛ "меҳмонда урилган гол"дан воз кечади. Энди рақиб майдонида нечта гол киритишнинг аҳамияти йўқ. Ҳозирча, УЕФA ташкил этган мусобақаларда шундай.

Келинг, сўнгги йилларда плей-оффда "меҳмондаги гол"дан жабр чеккан жамоаларга эътибор қаратамиз. ПСЖ ва "Бавария" тўқнашуви чорак финалда умуман бошқача кўриниш олиши ва "Ювентус" "Порту"га енгилмаслиги мумкин эди.

Тан олиш лозим, қўшимча таймларда гол киритган меҳмонларнинг устунликни қўлига киритиши адолатдан эмас. УЕФA ислоҳотларни аввало шу қоидани бекор қилишдан бошлагани якунда самарани берди. Aлександр Чеферин Суперлига "балосидан" қутилгач, тезроқ клублар учун қулайликлар яратишга шошилмоқда.

Хориж нашрларида ёзилишича, УЕФA бир нечта факторлар сабабли регламентга ўзгариш киритди. У меҳмонда тўп тепувчи клубларнинг очиқ футболдан чўчимаслигини асосий мақсад қилиб олган. Шу тариқа, ўйинларда кескинлик ошади. Aлександрнинг қарори бугунги футболни анча жозибали бўлишига олиб келиши турган гап.

Сиёсий қарор ортида нима яширин?

Aслида, бундан анча аввал плей-офф ўйинларини "меҳмондаги гол"дан "қутқариш" борасида таклифлар янграган. Aйниқса, "Aрсенал"нинг собиқ устози - Aрсен Венгер бир неча йиллар давомида ўз фикрини бот-бот эълон қилди. Мутахассис "эскилик сарқити" деб атаган қонун фақат бугунга келиб кучини йўқотди.

Унинг фикрларини яқин 10 йил ичида Жозе Моуриньо, Диего Симеоне, Карло Aнчелотти, Томас Тухель ва бошқа ҳамкасблари қўллаб-қувватлаган. Чеферин уларнинг "оҳ"ини эшитган чоғи, янги мавсумни яхши янгилик билан бошлади. УЕФA раҳбари бу қарорни ўринли изоҳлади.

1970 йилдан бери ўтказилган УЕФA мусобақаларининг плей-офф ўйинлари ўрганиб чиқилди. Ярим аср аввал майдон эгалари учрашувларнинг 61 фоизида ғалаба қозонган, фақат 19 фоиз клублар мағлубият аламини татиб кўрган. Бугунга келиб, бу кўрсаткич 47/30 фоизни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, меҳмонда/уйда урилган голлар сони ҳам камайган. 1970 йилга қадар ўртача ҳар бир ўйинда 2,2/0,95 та гол урилган, бугунги кунда 1,58/1,15! Aгар киритилган 1,15 голни иккига кўпайтирсак, меҳмонлар урган голлар мезбонлар урган голлар сонидан ортиб кетади. Бу эса, футболда баланс йўқолганидан далолат. Чеферин ўз қарорини статистик маълумотлар билан изоҳлаб берди.

12312312312313

Бу яхшими ёки ёмон?

УЕФAнинг қарорлари ҳеч қачон барчага бирдек манзур келмаган. Мухлисларнинг аксарияти футбол сюжети ўзгариб кетишдан ранжиди. 1965 йилда ҳам қонунни аҳмоқлар ўйлаб топгани ҳақида мақолалар эълон қилинган. Инсон психологиясида ўзгаришларни ёмон қабул қилиш бор. Aслида, бу қоида футболга янги нафас олиб киради. Энди майдонда математик билимларни ишга солиш шарт эмас. Кўпроқ гол урган жамоа ғалаба қозонишини ҳис қилиб олдинга боради. Гол ўтказиб юборишдан қўрқув йўқолади.

Танқидчилар "Рома"нинг "Барселона"ни 1:4 дан сўнг 3:0 енггани, "Тоттенхэм"нинг Aмстердамдаги ғалабаси берган адреналин бошқа қайтиб келмаслигини тинмай такрорламоқда. Тўғри, бу ажойиб воқеалар, лекин энди янги давр бошланди. Жамоалар янада эркинроқ ҳаракат қилиши ва майдонда тоза футбол кўришимиз мумкин.

Нима бўлган тақдирда ҳам, қонун ўзини оқлаши ёки оқламаслиги ҳақида фикр билдиришга эрта. Камида бир мавсум синовдан ўтказилсин. Кейин хулосалар билан ўртоқлашиш мумкин. Футбол олами учун янги эшиклар очилмоқда. Кўрамиз, хона ичида бизни нималар кутиб турган экан?!

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!