6 та гол киритилган ўйинда "Боруссия Д" пойтахт клубини таслим қилди (видео)

Германия Бундеслигасининг 5-турида “Боруссия” Дортмунд ўз майдонида “Унион”ни қабул қилди.

“Signal Iduna Park”даги ўйинда мухлислар нақд 6 та гол гувоҳи бўлишди. Якунда эса мезбонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. “Боруссия”нинг ғалабасини таъминлаган голлар Рафаэл Геррейру (10'), Эрлинг Холанд (24', 83') ва Марвин Фридрих (52' автогол) ҳисобига ёзилди. “Унион”нинг голларини Макс Крузе (57') ва Андреас Фогльзаммер (81') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!