Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Милнер АПЛда 500 учрашув ўтказган 13-футболчи бўлди

Shahzod
Изоҳлар: 0

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер Англия Премьер-лигаси 16-туридан ўрин олган "Борнмут"га қарши ўйинда майдонга тушди.

Бугунги учрашув Жеймс учун АПЛдаги 500-ўйин бўлди. Бу борада у 12 футболчидан ортда қолмоқда. 

Маълумот учун, 32 ёшли футболчи фаолияти давомида «Лидс Юнайтед», «Суиндон Таун», «Ньюкасл Юнайтед», «Астон Вилла» ва «Манчестер Сити» каби жамоаларда тўп сурган. 2015 йилдан буён эса «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ