А Сериянинг собиқ вакили банкрот бўлди

Италиянинг "Ливорно" клуби ўзининг расмий сайти орқали жамоани тугатиш ишлари бошланганини эълон қилди.

“Тўқ қизиллар” катта миқдордаги қарзлар ва маблағ етишмаслиги сабабли банкрот деб эълон қилинди. Агар 19 июль санасигача инвестор топилмаса, кейин клубни қутқариб бўлмайди.

"Ливорно" 2014 йилгача А Серияда иштирок этган. Ушба жамоа якунланган 2020/21 йилги мавсумда С Серияда сўнгги поғонани эгаллади.

“Ливорно” клубига 1915 йилда асос солинган. Жамоа Ливорно шаҳридаги "Армандо Пикки" номли стадионда ўз уй учрашувларини ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар