Африка Миллатлар Кубоги. 8 та карточка кўрсатилган ўйинда Гана Габон билан дуранг ўйнади

«C» гуруҳи 2-туридан олган Габон - Гана учрашуви якунига етди. Унда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. 

Габон сафида ягона голни Жим Аллевиня киритган бўлса, Гананинг голига Андре Аю муаллифлик қилди.

Шу тарзда, Габоннинг очколари 4 тага етди ва гуруҳда Марокашдан сўнг 2-поғонани эгаллаб турибди.

Ганада эса вазият оғирроқ. Жамоа 1 очко жамғарган ҳолда гуруҳда 3-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!