Африка Миллатлар Кубоги. Марокаш Комор ороллари термасини таслим этди

“С“ гуруҳи 2-туридан ўрин олган Марокаш - Комор ороллари учрашувида номинал мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги голларга 16-дақиқада Салим Амалло ва 90+1-дақиқада Закария Абухлал муаллифлик қилди.

Ушбу ғалабадан сўнг Марокаш терма жамоасининг гуруҳдаги очколари сони 6 тага етди ва улар ҳозирча 1-ўриндан жой эгаллашган.

Комор ороллари жамоаси эса ҳали очко қўлга киритганича йўқ. Айни пайтда мазкур терма жамоа охирги поғонани банд этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×