Агар Рэмзи шартномасини узайтирмаса, "Арсенал" уни сотиб юборади

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи яқин вақтлар ичида ўзининг жамоадаги келажаги ҳақида якуний қарорга келиши керак.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” 27 ёшли уэльслик футболчига ҳафтасига 110 минг фунт маошли 5 йиллик шартнома таклиф қилишмоқда. Ўз навбатида Рэмзи айни дамда ўзига келиб тушган барча таклифларни кўриб чиқмоқчи.

Агар Рэмзи “Арсенал” билан келишувни узайтиришдан бош тортса, лондонликлар уни тезроқ сотиб юборишга ҳаракат қилишади. Боиси, футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2019 йилда ўз ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтамиз, Рэмзи якунланган мавсум “Арсенал”нинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!