Агар у “Сити”га келса, мен кетаман!

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Габриэль Жезус агар клуб раҳбарияти “Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейннинг трансферини амалга оширадиган бўлса, клубдан аниқ кетишини айтди.

Габриэл Жезуснинг атрофидаги вазиятни “Ювентус” устози Массимилиано Аллегри диққат билан кузатиб бормоқда. Италиялик мутахассис бразилиялик ҳужумчини олиш имкони топилса, янги таркибни айнан унинг атрофида шакллантиришни режалаштирмоқда.

Габриэль Жезус аслида “шаҳарликлар”нинг асосий ҳужумчисига айланиши керак эди. Бироқ, узоқ муддат давомида аргентиналик Серхио Агуэро “Сити”нинг асосий тўпурари  бўлиб келди. Яқинда у эркин агент сифатида “Барселона”га ўтиб кетди.

Хосеп Гвардиола эса, анчадан бери кўп гол ура оладиган ҳужумчи қидирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!