Агент: Игорга Россия ва Европадан таклифлар бор

Футбол агенти Александр Маньяков мижози Игорь Смольниковга бошқа клублардан таклифлар бўлаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Sport24 нашри хабар берди.

- Кўпгина таклифлар бор, аммо Игорь фаолиятини қаерда давом эттириши номаълум. Россия ва Европадан вариантлар тушган.

Россияда яхши ва кучли жамоалар бор. Европа клубларидан бўлган қизиқишлар ҳам аҳамиятга молик. Чунки улар еврокубокларда қатнашади. Аммо қарорга кўп омиллар таъсир ўтказади, - Маньяков.

Игорь Смольников 2020-2021 йилларда "Краснодар" сафида тўп тепди. У янги мавсум жамоасини ўзгартириши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар