Александр Усик ҳаммани лол қолдирди
Ярим оғир вазн тоифасида (79,2 кг) амалдаги WBC чемпиони Дэвид Бенавидез украиналик чарм қўлқоп устаси Александр Усик ҳақида гапирди.
"Усик, шубҳасиз, ҳозирги авлоднинг биринчи рақамли боксчиси. Унинг кетма-кет иккита йирик жангдаги ғалабасини ҳисобга олсак, энди ҳеч ким унинг даражасига яқинлаша олмайди, деб ўйлайман.
Ёдингизда бўлса, у биринчи оғир вазн тоифасида ҳам энг кучли рақиблар билан жанг қилганди. Кейин оғир вазнга ўтди. Ўшанда ҳеч ким Александрнинг имкониятини юқори баҳоламади. Бироқ Усик у ерда ҳам барчани нокаутга учратди ва шу орқали ҳаммани лол қолдирди", – дея Бенавидезнинг сўзларидан иқтибос келтирди "Boxing News".
Эслатиб ўтамиз, Александр Усик кейинги жангини афсонавий кикбоксчи Рико Верховенга қарши 23 май куни Мисрда ўтказади.
Фикрлар