Аллегри бу футболчини

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри матбуот анжуманида ярим ҳимоячи Аарон Ремзининг жамоадан кетишини тасдиқлади.

“Ремзи "Ювентус"ни тарк этади”, - деди италиялик мутахассис.

Сўнгги ҳафталарда кўплаб хорижиш нашрлар Аарон Ремзини турли клублар билан, хусусан, саудиялик инвесторлар қўлига ўтган "Ньюкасл" билан фаол боғлашмоқда.

2021/2022 йилги мавсумда Аарон Ремзи "Ювентус"нинг бор йўғи 5 та ўйинида майдонга тушди ва ушбу учрашувларда жами 112 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Гап шундаки, уэльслик ярим ҳимоячи соғлиғидаги муаммолар туфайли бир қанча ўйинларни ўтказиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, Аарон Ремзи “Ювентус”га 2019 йилнинг ёзида “Арсенал”дан эркин агент сифатида кўчиб ўтган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×