Америка кубоги. Мессининг голи ҳам Аргентинага ғалаба келтирмади

Бугун Америка кубоги гуруҳ босқичининг 1-тури доирасида Аргентина ва Чили терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Қизиқарли ва муросасиз курашларга бой кечган учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Шу куни аргентиналиклар сафида Лионель Месси, чилиликлар сафида Эдуардо Варгас гол муаллифи бўлди.

Аргентина – Чили - 1:1 (1:0)

Голлар: Месси, 33 - 1:0, Варгас, 57 - 1:1

Аргентина: Мартинес, Отаменди, Монтиель (Молина, 85), Мартинес, Тальяфико, Ло Чельсо (Ди Мария, 67), Паредес (Паласиос, 68), де Пауль, Гонсалес (Корреа, 80), Месси, Мартинес (Агуэро, 80).

Чили: Браво, Мена, Медель (Роко, 84), Исла, Марипан, Пульгар, Видаль (Аларкон, 85), Варгас (Пинарес, 77), Менесес (Гальдамес, 90), Паласиос (Бриртон, 77), Арангис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!