Ана ҳолос! Тайсон Фьюри ва Деонтей Уайлдер жанги қолдирилиш арафасида

24 июль куни "T-Mobile" аренасида ўтказилиши режалаштирилган супероғир вазн тоифасида WBC жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри (30-0-1, 21КО) ва Деонтей Уайлдер (42-1-1, 41КО) ўртасидаги 3-жанг сентябрь ойига қадар кечиктирилиши мумкин. ESPN нашрига маълум бўлишича, Тайсон Фьюри машғулот олиб бораётган лагерда коранавирус аниқланган. 

Кейинчалик Тоp Rank компанияси бунга муносабат билдирди. 

"Биз Фьюри ва унинг жамоаси соғлиги назоратини давом эттирамиз. Жанг санаси бўйича ўзгариш йўқ", - дейилади муносабатда.

Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!