Ана холос! Анчелотти Азарни трансферга қўйди!

Катта умидлар билан “Реал”га олиб келинган Эден Азар тез орада ўзига янги жамоа топишига тўғри келади.

Mirror нашрининг хабар қилишича, “Қироллик клуби”ни қабул қилиб олган Карло Анчелотти аввалги бош мураббий Зинедин Зидандан фарқли равишда бельгиялик ярим ҳимоячига ишонч билдирмоқчи эмас.

Шу боис, клуб раҳбарияти Азарни трансферга қўйишга қарор қилди. Қолаверса, клуб раҳбариятини ҳам 115 миллион еврога олинган футболчининг 2018 йилдан бери атиги 43 та учрашувда қатнашиб, бешта гол ургани умуман қониқтирмаяпти.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Эден Азар аввалги жамоаси “Челси”дан қўним топиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!