Ана холос! Ўтган ой "Фиорентина" бош мураббийи бўлган Гаттузо жамоадан кетди

Италиялик мутахассис Женнаро Гаттузо "Фиорентина" бош мураббийлигидан кетди.

Флоренцияликлар 43 ёшли мураббий билан ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишган. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Олдинроқ ёзги трансферлар борасида томонлар ўртасида келишмовчиликлар юзага келгани хабар қилинган эди.

Гаттузо "Фиорентина" бош мураббийлигига жорий йилнинг 25 май тайинланган эди. Ҳозирча унинг ўрнини ким эгаллаши номаълум.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!