Андерсон Силва Тито Ортисни нокаутга учратди (Видео)

  • 12 сентябрь, 2021, 10:38
  • 0
  • Бокс

Эрта тонгда АҚШнинг Лос-Анжелас шаҳрида профессионал бокс бўйича ўзига хос шоу кечаси ташкил этилди.

Унинг марказий жангида 58 ёшли Эвандер Холифилд ҳамда собиқ UFC чемпиони 44 ёшли Витор Белфорт рингга кўтарилди.

Жанг 8 раунд қилиб белгиланган эди. Бироқ, ушбу баҳс 1-раунддаёқ ўз якунига етди. Холифилдга барибир ёш ўз таъсирини кўрсатди ва Белфорт афсонавий боксчини нокаут билан мағлуб қилди.

Шунингдек, ушбу кечада UFCнинг ўтмишдаги юлдузлари Андерсон Силва ҳамда Тито Ортислар ҳам бокс қонун-қоидалари асосида жанг қилди. Кутилганидек, бу жангда бразилиялик Силва биринчи раундда Ортисни чуқур нокаут ҳолатига тушириб, ғалабани тантана қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!