"Андижон" футболчилари "Мед.Сити"даги базада тўпланишди

“Андижон” клуби кичик танаффусдан кейин яна машғулотларга қайтмоқда. Бу хусусида клуб матбуот хизмати шундай хабар қилади:

“Кичик танаффусдан фойдаланиб ўз уйларига бориб келишган легионерлар - Пламен Димов, Василий Совпел, Владислав Васильев ва Павел Забелин ҳам машғулотларга тушликдан сўнг киришди.

Албатта, юртларида бўлиб қайтган ўйинчиларимизнинг кайфияти, руҳий ҳолатлари янада яхши даражага чиқиши табиий. Яқинларинг олдига бориб, ҳолидан хабар олиб қайтиш, расмий беллашувларда асқотиши шубҳасиз. Ўзимизнинг футболчилар ҳам машаққатли учрашувлардан кейин яхшилаб хордиқ чиқарганларига ишониб қоламиз.

Базанинг ўзида енгил машқлар ўтказилиб, хоҳловчилар финн ҳаммоми - сауна қилинади. Эртадан шуғулланишларга зўр берилади ва шу тариқа 17 октябрда Тошкентда ўтадиган «Локомотив»га қарши баҳсга ҳозирлик кўрилади. Ортга йўл қолмади. Клуб раҳбарияти жамоани Суперлигада олиб қолиш йўлида барча шароитларни қилиб беришмоқда. Шунга монанд равишда йигитлар жавоб қайтаришса, ҳаммаси кўнгилдагидек якун топади. Маҳаллий мухлислар ҳам шунга умид билдириб туришибди...”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!