"Андижон"нинг қозоғистонлик легионери Украинага қарши ўйинда майдонга тушди

Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Қозоғистон терма жамоаси ўз майдонида Украина терма жамоасини қабул қилди ва қизиқарли кечган ўйинда 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди.

Биз учун аҳамиятлиси, ушбу учрашувда “Андижон” жамоасининг қозоғистонлик легионери Владислав Васильев мезбонлар сафида бошланғич таркибда майдонга тушди ва 90-дақиқада захирага олинди. Футболчи учрашувнинг 43-дақиқасида ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

Маълумот учун, Қозоғистон “D” гуруҳидан ўрин олган. Ушбу гуруҳда Франция терма жамоаси етти очко билан етакчилик қилмоқда. Қозоғистон ҳисобида эса 2 очко бор ва мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!