Англияда янги юлдуз пайдо бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Премьер-лигасининг йирик клублари ёзги трансфер ойнаси арафасида “Брентфорд”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Майкл Кайодега жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Кайоде ушбу мавсумда Премьер-лигада “Брентфорд”нинг асосий ўйинчисига айланди ва бош мураббий  Кит Эндрюс жамоасига еврокубоклар йўлланмаси учун курашда ёрдам бермоқда.

Расман Кайоде ушбу мавсум Премьер-лигада гол ёки голли узатма амалга оширмаган. Бироқ Майклнинг аутдан ташлаган узун тўплари бу мавсумда “асаларилар” учун хавфли қуролга айланди.

Италиянинг La Stampa газетаси маълумотига кўра, Кайоде ўз ўйини билан “Арсенал”, “Манчестер Сити”, “Челси”, “Тоттенхэм”, шунингдек Дортмунднинг “Боруссия” клублари эътиборини тортмоқда.

Хусусан, “Тоттенхэм” 21 ёшли италиялик футболчини тажрибали Педро Порро ўрнига номзод сифатида кўриб чиқмоқда, чунки у “шпорлар” учун омадсиз ўтган мавсумдан кейин жамоадан кетишини таъкидлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!