АПЛ клуби

“Барселона” ҳужумчиси Мартин Брэйтуэйт жорий ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши кутилмоқда.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда, 30 ёшли Дания терма жамоаси ҳужумчиси фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Аниқроғи, унга “Брайтон” қизиқиб қолган.

АПЛ клуби Брэйтуэйт учун “Барса”га тахминан 15 млн евро таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бироқ “Брайтон”да пул “Арсенал”га Бен Уайтни сотганидан сўнг бўлади. Ушбу трансфер “Брайтон”га 58 млн евро олиб келиши кутилмоқда.

Брэйтуэйтга АПЛ варианти маъқул келмоқда. Унга шунингдек «Вест Хэм» ва «Вулверхэмптон» клубларидан ҳам қизиқишлар бор, бироқ «Брайтон» ҳақиқатга анча яқин.

Брэйтуэйтнинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар