АПЛ. "Манчестер Сити" қийинчиликсиз ғалабага эришди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга тушди
Bilolbek Imomov
Беллашув ўз ниҳоясига етди
Англия Премьер-лигасининг 26-турида Хосеп Гвардиола бошқарувидаги "Манчестер Сити" ўз уйида "Фулхэм"ни қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Дастлаб, Семеньо 24-дақиқада ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланган ҳолда, "Манчестер Сити" сафидаги 5-голини голини киритди. 29-дақиқага келиб эса ЎРайли орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. "Шаҳарликлар" ҳужумчиси Эрлинг Холанд бўлим якунланаётганда ҳисобни 3:0 кўринишига келтириб, ўйинга нуқта қўйди.
Маълумот ўрнида, учрашувнинг 60-дақиқада Ўзбекистон миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Нунеш ўрнига захирадан ўйинга қўшилди.

Изоҳлар (0)