АПЛ. Турнинг марказий ўйини тақдирини ягона гол ҳал этди

Англия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" ва "Лестер" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда майдон эгалари минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона гол 62-дақиқада Бернарду Силва томонидан киритилди.

Шу тариқа, Гвардиола шогирдлари 9 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. 9-ўриндаги "Лестер" ҳисобида эса 6 очко мавжуд. 

  • 90+3'

    Баҳс Гвардиола жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

  • 90+'

    Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди

  • 87'

    Адемола Лукман яқин масофадан зарба йўллади, бироқ тўп йўилага ҳимоячи тўғаноқ бўлди

  • 85'

    Жезус ўрнига майдонга Фернандиньо туширилди

  • 82'

    Жейми Варди ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

  • 78'

    Адемола Лукманнинг зарбасини дарвозабон чиройли сакраган ҳолда бартараф этди

  • 76'

    Чаглар огоҳлантирилди

  • 75'

    Барнс ва Меддисон майдонни тарк этди. Ихеаначо ҳамда Лукман баҳсни давом эттиради

  • 73'

    Қандай сейв?! Уолкернинг кучли зарбасини Каспер қайтарди

  • 73'

    "Лестер" футболчиси жарима майдони ичида тўпни қўл билан ўйнади, бироқ ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди

  • 70'

    Жезуснинг узатмасига Стерлинг ета олмади. Пас кучли чиқди

  • 64'

    Ферран Торрес ўз ўринин Стерлингга бўшатиб берди

  • 62'

    ГООООЛ! Канселунинг узатмасидан сўнг Бернарду Силва учрашувда ҳисобни очди

  • 61'

    Вестергор ўрнига майдонга Эванс туширилди

  • 59'

    Илкай Гюндоган ҳаммадан баланд сакраб бош билан зарба йўллади, ноаниқ

  • 56'

    Ферран Торреснинг зарбаси дарвоза тўсинининг ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 53'

    Ферран Торрес яхши очилди ва тўпни қабул қилиб олди, бироқ ҳимоя янада ишончли ўйнади

  • 50'

    Вардининг голи офсайд сабабли инобатга олинмади.

  • 48'

    Барнс қулай имкониятдан фойдалана олмад. Унинг зарбасига аниқлик етишмади

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди

  • 45+2'

    Биринчи тайм якунланди

  • 45+2'

    Юри Тилеманснинг бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

  • 43'

    ВУУУУҲ! Ферран Торреснинг зарбасидан сўнг ҳимоячи "тулкилар"ни  голдан қутқарди

  • 40'

    Грилиш офсайдда қолиб кетди

  • 38'

    Ляпорт огоҳлантирилди!38

  • 38'

    Ндидининг жамоадошига узатган паси кучли чиқди

  • 36'

    "Сити" ҳозирча тўпни назорат қилмоқда

  • 34'

    Канселунинг Бернардуга узатган узун пасини Каспер эгаллаб олди

  • 29'

    Ферран Торрес бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвоза томон зарба йўллади. Каспердан сейв!

  • 27'

    Родри огоҳлантирилди

  • 26'

    "Лестер" футболчилари майда паслар билан майдон марказида тўпни бир-бирига оширмоқда

  • 23'

    Жек Грилишнинг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади

  • 21'

    Юри Тилеманс тўпга эмас рақибининг оёғига ўйнади

  • 17'

    Райан Бертран ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

  • 16'

    Рубен Диаш рақиб футболчисига нисбатан фол ишлатди

  • 15'

    Хавфли вазият. Илкай Гюндоганнинг зарбаси бартараф этилди

  • 12'

    Янник Вестергорнинг бурчак тўпидан сўнг йўллаган зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди

  • 11'

    "Сити" посбони майдонда жароҳат олиб ётипти

  • 9'

    Мэддисон голга яқин келганди, бироқ Эдерсон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 3'

    Бернарду Силванинг жарима майдонига узатган тўпини "Лестер" ҳимоячилари қайтарди

  • 1'

    Учрашувга старт берилди

  • 0'

    Биламиз, барчани эътибори Манчестердаги бошқа ўйинга қаратилган. Аммо бу ўйин ҳам турнинг марказий учрашувларидан бири. Сизлар билан баҳсни камина Жалолиддин Қобилжонов кузатиб боради

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!