Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Букайо Сака фаолиятини Италия ёки Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.

Calciomercato тарқатган хабарга кўра, 20 ёшли футболчи учун "Ювентус" ва "Атлетико" клублари даъвогарлик қилмоқда. "Канонирлар" эса ўз тарбияланувчисини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Сака жорий мавсум "Арсенал"да 6 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол муаллифи бўлди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)