Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти "Сассуоло" ярим ҳимоячиси Мануэль Локателлининг трансфери масаласида музокараларни бошлади.

Goal.com тарқатган хабарга қараганда, "канонирлар" аллақачон 23 ёшли футболчининг трансфери масаласида А Серия клубига расмий таклиф билан мурожаат қилган. Ҳозирча, “Арсенал” Мануэль учун қанча маблағ таклиф қилаётгани маълум эмас.

Локателли якунланган мавсум "Сассуоло" сафида жами 34 ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда 4 гол ҳамда 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

“Арсенал” ўтган мавсум АПЛда 8-ўринни эгаллади. “Сассуоло” ҳам А Серияни 8-поғонада тугатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)