“Наполи” ҳужумчиси Лоренцо Инсинье шартнома муддати якунланиши билан боғлиқ сабаб туфайли жамоадан кетишга яқин турибди.

Sportsmole тарқатган хабарга қараганда, 30 ёшли италиялик футболчига Англия премьер-лигаси жамоасидан қизиқиш мавжуд. Аниқроғи, “Арсенал” яқин вақт ичида Инсинье билан бу борадаги музокараларни бошламоқчи.

Айтиш лозимки, Лоренцога “канонирлар”дан ташқари “Барселона” ҳам жиддий харидор бўлмоқда. “Кўк-анор ранглилар” Инсинье билан ёзда, яъни у эркин агентга айланганида шартнома имзолашмоқчи.

Инсинье “Наполи” сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум А Серияда 6 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)