"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Олтин тўп" учун кураш борасида журналист томонидан берилган саволга жавоб берди. 

"Ҳа, Салоҳнинг ўрни мени ҳайратда қолдирди, ростини айтсам. Журналистлар овоз беришяптими? Унда мендан сўрама, айб ўзингда! 

Сиз ҳар доим Мессига "Олтин тўп"ни топширишингиз мумкин. Бироқ бу сафар Левандовскига ушбу совринни бермаган бўлсангиз, у бошқа ҳеч қачон ололмайди. 

Шунингдек, Муҳаммад юқорироқда жойлашган бўлиши керак", - деди германиялик мутахассис. 

Қайд этиш лозим, мисрлик футболчи "France Football" талқинига кўра "Олтин тўп" учун курашда 7-ўринни эгаллади.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×