Азар "Реал"дан қачон кетади?

"Реал"нинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Эден Азар "Қироллик клуби"ни тарк этиш ниятида эмас. Бу ҳақда OKDiario нашри хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, Азар жорий қишки трансфер ойнаси даврида Мадридни тарк этмайди, чунки у жамоада қолиб, асосий таркибдаги ўрин учун курашмоқчи. Агар унинг ҳолати ўзгармаса, бельгиялик ёзда жамоани тарк этиш ҳақида ўйлаб кўриши мумкин.

30 ёшли Азар “Реал” сафига 2019 йил 100 млн евро эвазига “Челси”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум “Қироллик клуби”да жами 13 та ўйинда майдонга тушди.

Азарнинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!