Азизбек Абдулҳабибов Паралимпия ўйинларида финалда иштирок этган илк ўзбекистонлик пара каноэчи бўлди

CHERY AUTO

Бундан бироз аввал пара каноэ бўйича KL2 классида эркаклар ўртасида 200 метр масофага финал баҳслари ўтказилди.

Tecno

Медаллар учун кечган пойгада ҳамюртимиз Азизбек Абдулҳабибов 43.584 сония вақт билан маррага 8-ўринда етиб келди. Шу тариқа спортчимиз Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларидаги иштирокини якулади.

Эътиборлиси, ўзбекистонлик пара каноэчиларнинг Паралимпия ўйинларида биринчи марта иштирок этишмоқда, Азизбек Абдулҳабибов эса финалда қатнашган илк ўзбекистонлик пара каноэчи сифатида тарихга кирди.

Азизбек Абдулҳабибовга келаси мусобақаларда омад тилаб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!