“Барса” асосий таркибнинг яна бир футболчисидан воз кечди

“Барселона”нинг франциялик ҳимоячиси Клеман Лангле фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиришга тайёрланмоқда.

Маълумотларга қараганда, каталонияликлар уни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага жўнатади.

Бу хабарни тарқатган манба, Англияда Ланглени олаётган клуб номини келтирмаётган бўлса-да, 26 ёшли ҳимоячи “Эвертон” сафига қўшилиши кутилмоқда. Чунки ливерпулликлар анчадан бери бу ўйинчига кўз тикмоқда.

Лангле ўтган мавсумда Ла Лигада 33 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол уришга ҳам муваффақ бўлганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)