“Барса”: Барибир шу футболчини оламиз!

“Барселона” раҳбарияти “Манчестер Сити” ҳужумкор футболчиси Ферран Торресга харидор эканини яна бир карра тасдиқлади.

“Шаҳарликлар” билан бу трансферни муҳокама қилишдан олдин каталонияликлар делегацияси Манчестерга бориб, дўстона алоқаларни ўрнатиб келди.

- Ферран — ажойиб футболчи ва биз унинг трансфери бўйича аста-секин олдинга қадам босяпмиз. “Манчестер Сити”да дўстларимиз ишлайди ва яхши муносабатлар давом этмоқда, - деди “Барселона” вице-президенти Рафаэль Юсте.

Ферран Торрес 2020 йили “Валенсия”дан “Манчестер Сити”га ўтганидан бери жами 43 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасига 16 та тўп киритди. 21 ёшли футболчининг ўзи ҳам “Сити”да рақобат кучли эканини инобатга олиб, юртига қайтишга қарши эмас.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×