"Барселона" қишда янги харидларни амалга ошириши учун ўз футболчиларини сотиши лозим. Бу ҳақда "Cadena SER" нашри хабар берди. 

Манбанинг маълум қилишича, "кўк-анорранглилар" Клеман Лангле ва Сержиньо  Дестни сотувга қўяди. Шунингдек, каталонияликлар Рональд Араухо, Марк-Андре Тер Штеген ва Френки Де Йонг каби футболчиларни жамоада қолдиришга қарор қилди. 

Эслатиб ўтамиз, "Барса" таркибни кучайтириш мақсадида, Ферран Торрес, Рахим Стерлинг, Дани Ольмо каби футболчилардан бирини ўз сафига қўшиб олиши ҳақида хабарлар чиқаётганди. 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар