«Барса» Чемпионшипдан футболчи сотиб олиш ниятида!

Football Insider хабарига кўра, «Барселона» раҳбарияти «Челси» тарбияланувчиси Ян Маатсенни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Ёш спортчи Чемпионшипнинг «Ковентри» клубида ижара асосида тўп тепмоқда. Жорий мавсумда Маатсен 20 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Тransfermarkt 19 ёшли қанот ҳимоячисини 1 миллион еврога баҳолаган. Яннинг шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!