"Барса" "Манчестер Сити" футболчиси билан келишувга эришди

"Манчестер Сити" ва "Барселона" ҳужумчи Ферран Торреснинг трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда. 

Журналист Жерар Ромеронинг ёзишича, инглиз клуби вингер учун 70 миллион евро сўрамоқда. "Кўк-анорранглилар" таклиф қилаётган сумма эса 50 миллион еврони ташкил этади. 

Каталония клуби испаниялик футболчи билан тўлиқ келишувга эришди. "Барса"га ўтиш учун Ферран маошини камайтиришга ҳам тайёр. 

Эслатиб ўтамиз, Торрес бу мавсум "шаҳарликлар" сафида жами 7 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!