“Барса” Моуриньо нишонидаги футболчини чақиряпти

Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” жамоасида ўйнаётган Денис Закариянинг бозори қизиб бормоқда. Швейцариялик ярим ҳимоячига бир қатор қудратли клублар харидор бўлмоқда.

Хусусан, “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ёздан бери Закарияни Римга таклиф қиляпти. Португалиялик мутахассис қишки трансферлар учун бу футболчини асосий нишон сифатида белгилаган.

Римликларга Денисни олиш осон бўлмайди. Ярим ҳимоячи учун “Барселона” ҳам курашга қўшилди.

Закариянинг “Боруссия” билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Унинг ёзда эркин агентга айланиши кўплаб гранд клублар эътиборини тортмоқда. Ўйинчининг ўзи ҳам совринлар учун курашадиган жамоага ўтиш мақсадида мёнхенгладбахликлар билан янги битим тузишдан бош тортяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!