“Барса” ва “Атлетико” келишолмай қолди

“Барселона” ва “Атлетико” ўзларига керак бўлмай қолган ўйинчилар – Антуан Гризманн ва Сауль Ньигесни ўзаро алмаштириш борасида иш олиб бораётган эди.

Аслида ҳар икки футболчи бу трансферга рози. Антуан Гризманн “Барселона”да қолиш ёки “Атлетико”га қайтиш вариантларига кўнган. Сауль Ньигес ҳам Каталонияга кўчиб ўтишга рози. Бундан ташқари, мадридликларнинг ишончи сўниб бораётган ярим ҳимоячи олдида Англия клубларидан таклиф ҳам турибди.

Трансфелар суммаси борасида франциялик ҳужумчининг нархи анча баланд. Айнан мана шу масала рокировканинг амалга ошишига тўсқинлик қилмоқда. Гарчи футболчилар тақдирга тан берган бўлса-да, клуб хўжайинлари ўзаро келиша олмаяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)