“Барса” юлдузи майдонга қадам босиши билан фикри ўзгарди

“Барселона”нинг франциялик ҳужумкор футболчиси Усмон Дембеле жорий мавсумда биринчи бор майдонга тушди.

Жароҳатидан қутилган юлдуз Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи тўртинчи турида “Динамо Киев” билан бўлган баҳсда 65-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.

Каталонияликларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланган баҳсдан кейин Усмон Дембелени жамоани тарк этиш фикридан қайтиб, “Барселона”да қоладиган бўлди.

Маълумотларга қараганда, Дембеле жамоа билан янги шартнома тузиш мақсадида ўзига “Ньюкасл Юнайтед”дан бўлаётган манфаатли таклифга рад жавобини берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!