“Барса”га бу оғирлик қилади

“Барселона”нинг янги бош мураббийи Хави ўз жамоасида “Манчестер Сити”нинг ҳужумкор футболчиси Рахим Стерлингни кўрмоқчи эди.

Хосеп Гвардиола ҳам асосий таркибга кириш учун курашда рақобатчиларга имкониятни бой бераётган шогирдининг йўлини тўсмаслигини маълум қилган. Бироқ, “Манчестер Сити” раҳбарияти Стерлинг учун белгилаган нарх каталонияликларга оғирлик қилади.

“Шаҳарликлар” ўз вақтида дунёнинг энг қимматбаҳо ўйинчиларидан бири бўлган Раҳим Стерлингни 45 миллион фунтга баҳоламоқда.

Мутахассислар Стерлингни Каталонияга олиб келишнинг энг идеал варианти уни маълум муддатга ижарага олиш, деб ҳисобламоқда. Манчестерликлар эса, катта маош оладиган ўйинчидан тўлиқ қутилмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар