Бразилиялик ҳимоячи Дани Алвес "Барселона"га ўтишдан олдинги тиббий текширувлардан муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Шу тариқа, 38 ёшли футболчи тез орада “кўк-анор ранглилар”нинг машғулотига қўшилади. 17 ноябрь куни "Камп Ноу"да Алвеснинг таништирув маросими бўлиб ўтиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Дани Алвес бундан аввал ҳам "Барселона" шарафини ҳимоя қилган. 2008-2016 йилларда шу жамоада ўйнаган футболчи 247 та ўйинда иштирок этиб, рақиб дарвозасига 14 та гол урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар